...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фазлиддин Ғойибназаров боксни тарк этдими?!


15:08, 09.04.2018 Спорт
 12 983

Бундан хавотирга тушган боксчининг мухлислари ундан касбини ўзгартирмаслигини сўрашди.

Ўзбекистонлик боксчи, 2016 йилги Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров фаолиятини гольфда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда боксчи Instagram’даги шахсий саҳифасида ёзиб қолдирди.
 
Унга кўра, боксчи дам олиш кунини мароқли ўтказиш учун Калифорниядаги гольф майдонларидан бирига боради ва у ерда ўзига мутлоқ янги бўлган спорт тури гольф билан шуғулланади.
 
Видеолавҳада кўриниб турибдики, Ғойибназаровга гольф ўйнаш ёққан, у боксдан бўш вақтларини энди гольф ўйнаш учун сарфлаяпти.


 
Ўзбекистон фахри бўлган боксчи гольф таёғини ушлаган ҳолда суратга тушиб, “Менимча, бу кетишда боксни гольфга алмаштираман-ов” деган изоҳ қолдирди.


 
Фазлиддин боксни тарк этиб, гольфни танлаши ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди. Бундан хавотирга тушган боксчининг мухлислари ундан касбини ўзгартирмаслигини сўрашган.
 
Жумладан, “mardonmansurovich” исмли фойдаланувчи боксчига бу шаштидан қайтиш кераклигини айтган. Бошқа обуначилар йигит кишига 40 ҳунар ҳам озлигини таъкидлашган. Айрим обуначилар эса гольфда боксдан кўра кўпроқ даромад олиш мумкинлигини эслатиб ўтишган.
 
Ғойибназаров эса бу вазият юзасидан мухлислар хавотирини енгиллатиш учун уларга: “Ҳурматли ватандошлар бу ҳаммаси ҳазил, бугун бир яхши дам олишни истагандик” дея пост ёзиб қолдирган.
 
Демак, хавотирга ўрин йўқ, ўзбек чемпиони – Фазлиддин Ғойибназаров ҳозирча боксни тарк этишни режалаштирмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғойибназаров профессионал боксдаги тўртинчи жангини 12 май куни Нью-Йоркдаги “Madison Square Garden” спорт саройида ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Аммо ҳозирда унинг қайси рақиб билан жанг қилиши маълум эмас.
 
“Qalampir” нашри тез кунларда сизни қизиқтираётган саволга ҳам жавоб топади. Кузатишда давом этинг.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фазлиддин Ғойибназаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!