Собчак Қизил майдондан Ленин қабрини олиб ташламоқчи. Давлат Думасини эса...
Ксения Собчак журналист Юрий Дудь билан ўтказган интервьюсида бирдирган мақсадлари ҳақида “Говорит Москва” нашри маълум қилди.
Россия президентлигига даъвогарлик қилаётган Ксения Собчак сайловларда ғолиб бўлган тақдирда қиладиган 3 та ҳаракати ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди...
“...Мен давлатимиздаги президент ўтирадиган бино, парламент биноси шаффоф бўлиши тарафдориман. Менимча, бу энг муҳим ва энг рамзий омиллар”, деди Ксения Собчак. Бундан маълумки, у Давлат Думасини тарқатиб юбормоқчи.
Унинг кейинги ҳаракатлари Владимир Ленин ҳайкали билан боғлиқ... Собчак Қизил майдондан Ленин қабрини олиб ташламоқчи ва Кремлни барча учун очиб қўйишни мўлжаллаган. У “Биз ўрта асрлардаги давлат эмасмиз”, дея таъкидлаб ўтган.
Маълумот учун, Россияда президент сайлови келаси йил март ойида ўтказилади.