...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эксперт: Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи тарихий аҳамиятга эга


16:19, 25.10.2017 Жамият
 3 020

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Анқарага келди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркияга расмий ташриф билан ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига ташрифи тарихий аҳамиятга эга эканлиги турк нашрлари томонидан таъкидланмоқда.
 
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон раҳбарининг Туркияга ташрифи расмий Тошкент ва Анқара ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшади.
 
Шавкат Мирзиёевнинг Анқарага ташрифи Ўзбекистон раҳбарининг Туркия Республикасига қарийб 20 йил ичидаги дастлабки расмий ташриф бўлгани алоҳида эътироф этилмоқда.
 
Экспертлар Евроосиё минтақасида Ўзбекистон кейинги 10 йилда энг жадал суратларда ривожланаётган мамлакатга айланишини башорат қилмоқда. Каппадокия университети профессори Хасан Али Карасарнинг фикрича, Ўзбекистон сўнгги ўн йил ичида ЯИМ ҳажмининг аҳоли жон бошига ҳисоблаганда ўсиши бўйича юқори кўрсатгичга эришиши — унинг нуфузи ошиб бораётганидан далолат.
 
Бунинг исботи тариқасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, аниқроғи ўзаро савдо айирбошлаш ҳажми 1,3 миллиард АҚШ долларига тенг эканлигини кўриш мумкин. Икки мамлакат ўзининг мавжуд салоҳиятидан фойдаланса, ушбу кўрсаткич 10 миллиард АҚШ долларини ташкил этиши тахмин қилинган.
 
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида Самарқанд, Пекин, Остона ва Нью-Йоркда учрашувлар бўлиб ўтган, бу эса икки томон ҳам алоқаларни янада ривожлантиришга асосий эътибор бераётганини билдиради.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон–Туркия муносабатлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар