
“Равшан ва Жамшуд давлати” ёхуд қимматга тушган мақола...
2016 йилнинг 16 июлида “Kp.ru” сайтида “Тожикистон: совет давридаги турғунликдан ёрқин келажак сари” номи остида мақола чоп этилди. Унда россиялик журналист Сергей Пономарёвнинг Тожикистонга хизмат сафари билан келиши ҳақида сўз борган.
.jpg)
“Мақолани ўқиб чиққач, шуни тушундимки, у на журналистика этикасига, на профессионал нормаларга мос келади. Мақолада тожикларни ва бутун миллатни ҳақоратлайдиган фактлар берилган. Шу билан бирга Равшан ва Жамшуд исмлари тилга олинган”, дейди Ҳамдампур.
Унинг сўзарига кўра, у мақолани ўқигач, дарҳол газета раҳбарияти билан алоқага чиққан ва материалдаги касбий этика юзасидан ўз фикрларини билдирган. КП раҳбарияти мақолага доир чора кўришга ваъда берган, лекин ҳеч қандай жавоб келмаган.
“Улар икки соат ичида бу масалани муҳокама этиб, ўз фикрларини билдиришни айтишди. Аммо, бир неча кундан буён бу мақолага доир ҳеч қандай чора кўрилмади. Икки кун ўтгач, мен бу газетанинг Тожикистондаги фаолиятига чек қўйишга қарор қилдим. Бу менинг фуқаролик позициямдир”, дейди Ҳамдампур.
“Комсомольская правда” газетаси 2006 йилдан буён Тожикистонда фаолият олиб бораётган эди.