...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Камолот”нинг IV Қурултойи: самарасиз тадбирлардан бутунлай воз кечиш вақти келди


12:55, 28.06.2017 Жамият
 3 085

Йўл қўйилган камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинади.

“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳар 5 йилда камида бир марта чақириладиган IV Қурултойини ташкил этиш ва ўтказиш белгилангани ҳақида аввал хабар берган эдик.
 
Бугун, 28 июнь куни Ҳаракатнинг тўрт кун давом этадиган IV Қурултойи ўз ишини бошлади. Қурултойда ўз фикри, таклифи ва ташаббуси билан иштирок этиш мақсадида пойтахтга ташриф буюраётган 600 нафар делегат кутиб олинмоқда.
 
Қурултойда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси Ҳаракатнинг 2012-2016 йиллар давомидаги фаолияти юзасидан ҳисобот беради.
 
Шунингдек, ташкилот олдида турган долзарб масалалар, жумладан, ёшлар муаммолари, иқтидор ва қобилиятларини янада ривожлантириш каби масалалар муҳокама этилади.
 
Самарасиз тадбирлардан воз кечган ҳолда замонавий усул ва услубдаги янги тарғибот лойиҳаларини яратиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларга тўхталиб ўтилади.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Камолот IV Қурултой Ҳаракат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар