...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дубай полицияси британиялик сайёҳга умрбод қамоқ жазоси тайинлади


12:43, 28.06.2017 Олам
 4 943

Суднинг бу ҳукми норози тараф арз қилган ҳолатда 15 кун ичида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Британиялик сайёҳ Дубай суди томонидан бутун умрга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “The National” нашри хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, 22 ёшли сайёҳ гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланган. У Дубайдаги уйига яқин жойда қўлга олинди. Унинг уйидан эса гиёҳвандлик моддалари топилган.
 
Офицерлар сайёҳни тунда қўлга олишган. Унинг уйи тинтув қилинганида 8 та мобил телефон ҳам топилган. Бу ускуналар гиёҳванд модда сотуви билан шуғулланиш учун фойдаланилган.
 
Полициячилар томонидан қўлга олинган британиялик йигит аввалига гиёҳванд моддаларни қабул қилиш ва сотиш айбини тан олган бўлса, кейинчалик суд жараёнида фақат қабул қилганини маълум қилиб, гиёҳванд модда сотмаганини айтган.
 
Шунга қарамай, Дубай суди уни умрбод қамоқ жазосига тайинлади. Суднинг бу ҳукми норози тараф арз қилган ҳолатда 15 кун ичида қайта кўриб чиқилиши мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Британия Дубай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!