...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев МТРКни янги ускуналар билан жиҳозлаш ҳақидаги қарорни имзолади


12:04, 28.06.2017 Жамият
 2 466

МТРК Германия компанияси билан қиймати 18 миллион еврога тенг шартнома имзолаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни МТРКни рақамли форматга ўтказиш учун зарур ускуналар билан таъминлашга қаратилган қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Қарорда келтирилишича, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси рақамли узатиш тизимига ўтиши муносабати билан компания замонавий мультимедиа ускуналари билан жиҳозланади.
 
МТРК Германиянинг “BFE Studio und Medien Systeme Gmbh” компанияси билан қиймати 18 миллион еврога тенг ускуналар тўпламини етказиб бериш, монтаж қилиш, ўрнатиш борасида келишувга эришилди ва бу борадаги ишлар бошлаб юборилди. МТРК 2018 йил 1 январгача мазкур ускуналарни ўрнатиб, уларни ишга туширишга тайёр қилиши лозим. 
Дурдона Расулова 

Теглар:МТРК Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар