Ўзбекистон фуқаросини нигериялик аёллар уриб, пулларини ўғирлаб кетган.
Дубай полицияси тўрт нафар Нигерия фуқаросини қўлга олди. 28 ёшдан 32 ёшгача бўлган нигериялик аёллар Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилишда гумон қилиняпти.
Ўзбекистонлик полицияга мурожаат қилиб, массаж хизмати ҳақида эълон топиб олгани ва улар билан боғланганиб, массаж сеансига келишганини айтган. У борган ерда беш нафар нигериялик бўлган. Улар ўзбекистонликка ташланиб, уни ечинтириб, шу ҳолида видеога олган. Сўнг уриб, калтаклаб, пулларини ўғирлаб кетишган. Аёллар эркакнинг 4500 дирҳам (тахминан 1200 доллар) пулини ўмаришган.
Аёллар эркакни қўйиб юборишгач, у полицияга шикоят қилса, уни қаттиқ жазолаш билан таҳдид қилган. Шунга қарамай Ўзбекистон фуқароси дарҳол полицияга мурожаат қилган.
Полиция тўрт нафар нигерияликни қўлга олган. Бешинчиси қидирувга берилган. Ҳибсдаги аёллар ўз айбларини рад қилган.

Суннатилла Абдуллаев