...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дубайдаги ноодатий масжид қачон очилади?


15:23, 27.06.2018 Бу қизиқ
 8 716

Маълум бўлишича, масжид Дубай халқаро молия марказида жойлашган.

Дунёнинг ҳар бир четида мусулмонлар масжидлари мавжуд. Уларнинг деярли барчаси анъанавий меъморий услубда қурилган. Аммо баъзи масжидлар замонавий ва ноодатий дизайнда барпо этилган. Шулардан энг ноодатий ва энг замонавийси Дубайда қурилмоқда.
 
Бирлашган Араб Амирликларида ноодатий масжид қурилиши барча имкониятларни ишга солган ҳолда олиб бориляпти. Масжиднинг ташқи кўриниши анъанавий мусулмон масжидларига ўхшамайди, балки келажак иморатини эслатиб юборади.
 
Маълум бўлишича, масжид Дубай халқаро молия марказида (Dubai international financial centre) жойлашган, шунинг учун у DIFC Grand Mosque номини олган. Маданий объектнинг очилиши 2019 йилга мўлжалланган.
 
Масжиднинг умумий майдони 1347 квадрат метр. Унинг 500 дан кўп диндорни сиғдира олиши таъкидланяпти. Бинонинг меъморий дизайнига ажойиб ечим топилган – куб ичида куб жойлашган.
 
DIFC’нинг маълум қилишича, бино ўзида замонавий, нонконформистик ва анъанавий меъморий услубни уйғунлаштирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:масжид Дубай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!