Тошкент шаҳар ИИББдан бу кўчада шу ҳафтанинг ўзида, кетма-кет бўлаётган ЙТҲ сабабларига жиддийроқ эътибор қаратишни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 13 декабрь куни тахминан соат 10:45да Миробод туманидаги Фарғона йўли кўчасидаги кўприк устида ЙТҲ содир бўлган эди ва Captivа автомашинаси ҳайдовчини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлганди.
“Qalampir.uz” таҳририяти айнан бу кўчада шу ҳафтанинг ўзида кетма-кет ЙТҲ содир бўлаётганига Тошкент шаҳар ИИББнинг эътибор қаратишига ва келажакда бўлиши мумкин бўлган автоҳалокатларнинг олди олинишига умид билдириб қолади.