Бугун Москва шаҳрида собиқ вазирга нисбатан суднинг ҳукми ўқиб эшиттирилди.
Улюкаев икки миллион АҚШ доллари миқдорида пора олганликда айбланган эди. Бугун Москва шаҳрида собиқ вазирга нисбатан суднинг ҳукми ўқиб эшиттирилди. Судья Лариса Семенова, “Улюкаев пора олишда айбдор”, деб суд ҳукмини ўқиб эшиттирди.
Ўзининг охирги сўзида айбланувчи Улюкаев “Роснефть” компанияси раисидан пора олганини рад этди. Тергов ишларида қайд этилишича, Улюкаев Россия Иқтисодий ривожланиш вазири бўлиб ишлаган пайтда, “Роснефть” компанияси томонидан “Башнефть” компаниясининг хусусийлаштирилиши тўғрисидаги битимни имзолаш учун икки миллион АҚШ доллари миқдорида пора берилишини талаб қилган.
Прокуратура Улюкаевга 10 йиллик қамоқ жазоси берилиши сўраган.