Ўзбекистон фуқаросидан “Домодедово” аэропортида 1 миллион рублдан ортиқ миқдорда заргарлик буюмлари топилган.
Россиянинг Москва вилоятидаги “Домодедово” аэропорти божхона ҳодимлари Дубайдан келаётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросидан 1 миллион рублдан ортиқ миқдорда заргарлик буюмларини топишган. Бу ҳақда аэропорт ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, йўловчининг қўл юклари орасидан “Cartier” қизил қутиларида узук, билагузук ва зирак топилган. Қиз тақинчоқларни саёҳатда танишган йигити совға қилганини ва уларнинг нархини билмаслигини айтган, аммо унинг олдида буюмларнинг сотиб олиниш ҳақидаги ҳужжатлари чиқмаган.
Божхона экспертлари бриллиант ўрнатилган тақинчоқлар 750 пробали оқ олтиндан ясалганини аниқлаб, узук ва билагузук “Cartier” брендининг “Just un clou” коллекциясидан эканлиги ва буюмлар Россия бозорида 1 миллион 71 минг рублга баҳоланишини маълум қилишган.
Ҳозирда заргарлик буюмлари қиздан олиб қўйилган. Унга “Товарларга декларация тузмаслик ёки ишончсиз декларация” моддаси билан катта миқдорда жарима солиниши мумкин.
Cartier - 1847 йил асос солинган, соат ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи француз бренди ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев