Маълумки, Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трамп таклифига биноан АҚШга боради.
Бугун, 11-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-АҚШ учрашуви кун тартибидаги масалалар ва Ўзбекистон расмий делегациясининг АҚШга ташрифи дастурининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-АҚШ учрашуви кун тартибидаги масалалар ва Ўзбекистон расмий делегациясининг АҚШга ташрифи дастурининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трамп таклифига биноан АҚШга боради. АҚШга ташриф 15-17 май кунларига режалаштирилган.
Акмалхон Эшонхонов