...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон фуқароси депорт бўлмаслик учун бомба ҳақида ёлғон хабар берди


10:18, 13.05.2017 Олам
 4 605

Сўнгра рейсга чиқиш ўрнига аэропорт ҳудудини тарк этишга уринган, бироқ чегарачилар бунга йўл қўймаганлар.

12 майга ўтар кечаси Россиядан депортация бўлишдан қочиш мақсадида Ўзбекистон фуқароси маст ҳолда полицияга “Домодедово” аэропорти миналангани ҳақида хабар берди.
 
Ўзбекистон фуқароси суд қарори бўйича Россиядан депортация бўлишга ҳукм қилинган эди. Суд ижрочилари ҳамроҳлигида “Домодедово” аэропортининг паспорт текширувигача етиб келган, бироқ Тошкент рейсига ўтиришдан олдин кўп миқдорда ароқ ҳамда бошқа спиртли ичимликларни ичган ва бундай аҳволда учишдан бош тортган.
 
Сўнгра рейсга чиқиш ўрнига аэропорт ҳудудини тарк этишга уринган, бироқ чегарачилар бунга йўл қўймаганлар.
 
Бироз вақт ўтгандан кейин эркак Россиядан кетмаслик учун яна бир уриниш қилган. Ўзининг мобил телефонидан полицияга қўнғироқ қилиб, аэропорт миналанган, деб ёлғон хабар берган. Маст ҳолдаги эркак яқин ўртадан ўтиб кетаётган полиция патрулида шубҳа уйғотган ва улар томонидан қўлга олинган.
 
Бомба ҳақидаги хабар ёлғон эканига қарамасдан, аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон фуқароси Россия Домодедово 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!