Ҳар бир қути ичида 7 та ва 8 та маймун бўлган. Уларнинг ҳаракатчанлигини сусайтириш учун қутилар ичига қуруқ музлар солинган.
45 ёшли аёлнинг сўзларига кўра, у қутиларда маймунлар борлигини билган, аммо жониворларни ташиш учун тегишли ҳужжатлар лозимлиги ҳақида бехабар бўлган. Ҳар бир қути ичида 7 та ва 8 та маймун бор эди. Маълумотларга қараганда, маймунларнинг ҳаракатчанлигини сусайтириш учун қутилар ичига қуруқ музлар солинган. Қути устида эса “Айлантирилмасин” деган ёзув бўлган.
Айни вақтда жажжи маймунлар реабилитация марказларига юборилган. Тез орада уларнинг йўқолиб бораётган жонзотлар рўйхатига кириш ёки кирмаслигини аниқлаш бўйича экспертиза текшируви ўтказилади.