Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам сўзга чиқди. Ҳукумат раҳбари Туркия элчисини ва бутун турк халқини дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги билан муборакбод этди.
Дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида ҳам икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг тарихига назар ташланиб, куни кеча Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Туркияда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашувдаги келишуви ва эришилган натижалар ҳақида сўз борди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавулодда ва мухтор Элчиси Аҳмад Башар Шен иштирок этиб, нутқ сўзладилар.
Аҳмад Башар Шен Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга ташриф учун миннатдорлик билдириб, уни қутлуғ сана билан муборакбод этар экан, ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни эслаб ўтди ва унинг икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон ривожи учун амалга оширган саъй-ҳаракатларини тилга олди. “Президентларимизнинг Самарқанд шаҳридаги учрашувлари икки давлат муносабатларида янги даврни бошлаб берди”, дейди элчи Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2016 йил 17-18 ноябрь кунлари Самарқандга қилган ташрифини ёдга олиб.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам сўзга чиқди. Ҳукумат раҳбари Туркия элчисини ва бутун турк халқини дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги билан муборакбод этиб, Туркия Республикаси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини биринчи бўлиб тан олганини таъкидлаб ўтди ва келгусидаги ҳамкорликка ҳам мустаҳкам ва ўзаро ишонч руҳида давом этишини қайд этди.