...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Нукус” аэропортида халқаро авиарейслар ёпилди


09:13, 02.05.2017 Жамият
 2 783

Миллий авиакомпания мазкур ноқулайлик учун узр сўради.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб “Нукус” шаҳар аэропорти халқаро авиарейслар учун ёпилди. Бу ҳақда МАК Ахборот хизмати хабар берди.
 
Халқаро рейслар аэровокзал мажмуасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли ёпилгани маълум қилинди. Шу муносабат билан айрим рейслар графикида ўзгариш бўлди.
 
Нукус-Домодедово-Нукус йўналишидаги HY 626 рейси Урганч аэропортига ўтказилди. Урганч-Домодедово-Урганч рейси эса эски график бўйича ҳаракатланади.
 
HY 625 Урганч 10:35 - Домодедово 12:25
 
HY 625 Домодедово 13:35 - Урганч 19:25
 
Соатлар маҳаллий вақт билан кўрсатилган. Миллий авиакомпания мазкур ноқулайлик учун узр сўради.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Нукус Домодедово Урганч 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар