...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бухорога хуш келибсиз!” – Малайзияда Ўзбекистон ҳақида кўрсатув эфирга узатилди


19:04, 30.07.2018 Жамият
 2 633

Малайзиядан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар оқими 37,7 фоиз ошган.

Бугун, 30 июль куни Малайзиянинг етакчи давлат телеканаллардан бўлган “TV Alhijrah”нинг тонгги дастурида Ўзбекистон ҳақида лавҳа эфирга узатилди
 
Лавҳа давомида бошловчи томошабинларни Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларидаги тарихий-маданий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлар, Имом Бухорий, Имом Термизий, Аҳмад Фарғоний, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби Ислом дини шаклланиши ва ривожланишига улкан ҳисса қўшган буюк алломалар фаолияти билан таништирган.
 
Якунда телеканал Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган “Бухорога хуш келибсиз!”, “Хоразмни кўриш учун келинг” видеороликлари ҳамда ўзбек миллий таомлари лавҳаларини намойиш этган.
 
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг биринчи ярмида Малайзиядан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар оқими 37,7 фоиз ошган. Шундан фақат июнь ойида 2,6 марта кўпайгани қайд этилган. 

Теглар:Малайзия TV Alhijrah 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар