Биринчи гуруҳ ўтирган ҳаво лайнери Саудия Арабистонига учиб кетди.
Бир неча кун олдин Саудия Арабистонига етиб борган Ўзбекистон ишчи гуруҳи ҳаж зиёратига борган фуқароларни кутиб олиш учун барча зарурий чораларни кўрган.
Хожиларга ҳашаматли меҳмонхона, энг қулай шароитлар, истеъмоллари учун турли вақтларда тайёрланадиган покиза ва лаззатли таомлар, борадиган манзилларига етказиб қўйувчи салқин автобуслар, малакали тиббий хизмат ва бошқа шароитлар муҳайё қилинган.