...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Боко Харам” террорчи ташкилотининг раҳбари жуда оғир яраланди


14:16, 23.08.2016 Олам
 4 243

Нигерия Ҳарбий ҳаво кучларининг берган авиазарбалари натижасида ташкилотнинг бир қанча қўмондонлари йўқ қилинди.

Нигерия Ҳарбий ҳаво кучлари “Боко Харам” террористик ташкилоти аъзолари жойлашган ҳудудларга авиазарбалар берди.  Натижада гуруҳнинг бир қанча қўмондонлари йўқ қилинди ва ташкилот раҳбари жуда оғир жароҳатланди. Бу ҳақда “The Independent” нашри  хабар бермоқда.
 
Нашрнинг ёзишича, 19 август куни Абубакр Шекау ўзининг қўмондонлари билан диний маросимларда қатнашиш учун Тай қишлоғида (Нигериянинг шимоли-шарқидаги Борно штати) йиғилган пайтда авиазарбалар берилган. Нигерия ҲҲКнинг маълумотларига кўра, Шекаунинг аҳволи жуда оғир. Хабарда айтилишича, уч нафар қўмондон ўлдирилган. 
 
Маълумот ўрнида, “Боко Харам” Нигерия ҳудудида фаолият олиб борувчи террорчи ташкилот ҳисобланади. Мазкур ташкилот жангарилари мамлакатда Ғарб модели бўйича таълимнинг жорий этилишига қарши кураш олиб боради ва ўзлари шариат деб номлаган урф-одатларни ўрнатишга ҳаракат қилади. Шекау 2009 йилдан буён ташкилотни бошқариб келади. У 2015 йилда ИШИД террористик ташкилотига содиқликка қасам ичган. 
 
“Боко Харам” Нигериядан ташқари Нигер, Камерун ва Чад давлатларида ҳам террористик ҳаракатларни олиб боради.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Боко Харам Нигерия Абубакр Шекау 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!