Суриянинг Алеппо вилояти билан чегарадош Туркиянинг Ғозиантеп вилоятидаги масжидлардан бирига бомба келиб тушди.
Маълумотларга қараганда, бомба вилоятдаги масжидлардан бирига келиб тушган. Жабрланганлар йўқ.
Воқеадан сўнг мазкур вилоятда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.
20 август куни Ғозиантеп шаҳрида бўлаётган тўй чоғида теракт амалга оширилди. Натижада 54 киши ҳалок бўлди, 69 киши жароҳатланди. Қурбонлар орасида ўнлаб болалар ҳам бор. Мазкур терактда ИШИД терррорчи ташкилоти айбланмоқда.
Маълумот ўрнида, Туркиянинг жанубида жойлашган Ғозиантеп вилояти Суриянинг Алеппо вилояти билан чегарадош.