...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Милиция ходимлари формаси ўзгаради


13:11, 17.04.2017 Жамият
 17 665

Ушбу чора-тадбирлар ички ишлар органлари ходимларини фаолиятини халқаро стандартларга мос равишда ташкил этиш мақсадида амалга оширилади.

Жорий йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарорга кўра, ички ишлар органлари ходимларининг иш формаси, атрибутикалари ва унвон белгилари намуналари 2018 йил 1 июлга қадар тақдим этилиши керак.

Ушбу чора-тадбирлар ички ишлар органлари ходимларини фаолиятини халқаро стандартларга мос равишда ташкил этиш ва милиция ходимларининг янги имижини яратиш мақсадида амалга оширилади.
Бобур Жалолов

Теглар:милиция ички ишлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар