...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Миграция агентлиги Кореяда ишламоқчи бўлганлар учун қайтадан тест синови ўтказади


12:42, 18.04.2017 Жамият
 4 134

Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёни натижалари бекор қилинди.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги “Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни корейс тилидан тест синовида иштирок этиш учун бўлиб ўтган рўйхатга олиш жараёни бўйича шарҳ” эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Энди эса агентлик жорий йилнинг 27-30 март ва 1-3 апрель кунларида Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёнида юз берган жиддий техник узилишлар, Кореяда меҳнат фаолияти юритишни истовчи талабгорлар билимини синаш жараёни қатнашчилар орасида кўплаб англашилмовчиликлар ва норозиликларига сабаб бўлгани туфайли рўйхатга олиш натижалари бекор қилинди.

Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёни қайтадан янада юқори техник имкониятлар ва киберҳужумлардан муҳофаза этилган ҳолда, янгича мукаммаллаштирилган тартибда қайтадан ўтказилади.

Рўйхатга олиш санаси ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар