Наҳанг қизнинг оёғини тишлаган. Натижада унинг жони узилган.
Австралияда серфер қиз наҳанг ҳамласига учраб, вафот этди. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда, 17 ёшли қиз Ғарбий Австралиянинг Эсперанс шаҳри қирғоғида отаси билан серфинг учишаётган эди. Аммо кутилмаганда наҳанг қизнинг оёғига ҳамла қилди.
Воқеа жойига дарҳол тез ёрдам хизмати вакиллари етиб келишди. Қизнинг аҳволи оғир даражада бўлиб, шифохонага олиб кетилди. Лекин 17 ёшли қиз вафот этди.
Воқеа содир бўлган соҳил вақтинчалик ёпиб қўйилди.
Австралияда аввал ҳам 2 киши наҳанг қурбонига айланишган эди. Ўтган йили июнь ойида 60 ёшли Дорин Коллайер наҳанг ҳамласи туфайли сувга ғарқ бўлганди. 2014 йилда эса серфер Шон Полларднинг икки қўлини наҳанг тишлаган эди.

Дурдона Расулова