...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда сирли ва хавфли мавжудот топилди


12:05, 18.04.2017 Олам
 7 308

Бу жонзот тишлаш, чақиш хусусиятига эга. Агар одамни чақса, ёмон оқибатларга олиб келади.

Қозоғистоннинг Костанай бозори ёнидан сирли мавжудот топилди. Унинг бўйи 23 сантиметр бўлиб, чувалчанг ва илонга ўхшаб кетади. Бу жонзоднинг бош қисми ҳаммани таажжубга солмоқда. Бошининг ҳар бир томонида тешикчалар мавжуд. Уч кўзи, бурни ва икки қаноти бор.

У оғзини жуда ҳам маҳкам қилиб ёпиб олган. Оғзини очиб кўриш мақсадида, унга балиқ беришди ва у балиқни бир ямлаб ютиб юборди. У тишлаш, чақиш хусусиятига эга. Жуда ҳам ёпишқоқ. Унда суяк йўқ, фақат умуртқа бор. Агар одамни чақса, ёмон оқибатларга олиб келади.
 
У қуруқликда ҳаракатлана олмайди, унинг топилишига ҳам ҳаракатсизлиги сабаб. Қандай ва қаердан келгани сирлилигича қолмоқда.
 
Бу жонзодни кўздан кечирган биолог Эндрю Андрюшченко, қадимги Мино жонзоди турига мансуб деб тахмин қилмоқда.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Қозоғистонда сирли ва хавфли мавжудот топилди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!