...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга келди


15:10, 22.04.2017 Жамият
 2 281

Улар Ўзбекистонга Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси таркибида амалий ташриф билан келган.

2017 йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Президентининг инфратузилма, кадрлар ресурси ва технологиялар бўйича Катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ҳамда Президентнинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.

ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, улар Ўзбекистонга Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси таркибида амалий ташриф билан келган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг 2017 йил 23-24 январь кунлари Қобул шаҳрига ташрифи ва Афғонистон раҳбарияти билан олиб борган музокаралари доирасида эришилган келишувларни ижро этиш жараёни батафсил муҳокама қилинди.

Хусусан, 2017 йилда икки мамлакат ўртасида кенг миқёсли ҳамкорликни янада ривожлантириш режаси (“Йўл харитаси”)ни амалга ошириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар бўйича фикр алмашилди.

Музокараларда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.
Бобур Жалолов

Теглар:​Афғонистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар