...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёда 700 миллион одам сурункали буйрак касаллиги билан оғрийди


15:00, 22.04.2017 Саломатлик
 4 415

Бу кўрсаткич жуда юқори бўлиб, ҳар 10 одамдан бирида сурункали буйрак касаллиги учрайди дегани.

Сурункали буйрак касаллиги дунё бўйича муаммоли хасталик ҳисобланади. Семизлик ва қандли диабет касаллиги кўп учрайди, бироқ сурункали буйрак касаллиги энг кенг тарқалаётган иллат сифатида қайд этилгани ҳақида маълумот берилди.

Халқаро неврология маркази деярли 700 миллион одам сурункали буйрак касаллиги билан оғриши ҳақида маълумот берди. Бу кўрсаткич жуда юқори бўлиб, ҳар 10 одамдан бирида сурункали буйрак касаллиги учрайди дегани.

Бу касаллик буйракларни зарарлаши билан соғлиққа ёмон таъсир кўрсатади, диабет, қон босими ва яна бошқа хасталиклар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Ушбу касалликни ўрганувчи шифокорлар касаллик кўпинча буйракларда бошланиши, унда диализга эҳтиёж сезилиши ҳақида баён қилишди. Бироқ касаллик қанчалик тез аниқланса, уни даволаш ва буйраклар иш фаолиятининг ёмонлашувининг олдини олиш мумкин.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Буйрак касаллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!