...
МЕНЮ
ONLINE TV

Турли рангдаги терига эга қиз мода соҳасида омадга эришди


14:46, 22.04.2017 Олам
 3 587

Энам Хейкинзнинг сўзларига қараганда, унинг терисидаги илк доғлар 7 ёшида қўлларида пайдо бўла бошлаган.

Ганалик Энам Хейкинзнинг терисидаги муаммо, яъни доғлари унинг модель бўлишига халақит қилмади. Узоқ йиллар давомида одамлардан яшириниб юрган қиз 25 ёшга келиб, етук моделга айланди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри ёзмоқда.
 
Энам Хейкинзнинг сўзларига қараганда, унинг терисидаги илк доғлар 7 ёшида қўлларида пайдо бўла бошлаган. Кейинчалик оқ доғлар танасининг бошқа қисмларига ҳам тарқала бошлаган. Шифокорлар унга витилиго ташхисини қўйишган.
 
“Синфдошларим ёнимда юришга қўрқишар эди. Улар мени хавфли ва бу доғларни юқумли деб ўйлашарди. Мен оқ доғларни беркита олмасдим, чунки улар юзимдан яққол кўзга ташланар эди”, деб эслайди Энам ёшлик йилларини. У мактаб даври оғир ўтганини таъкидлади.
 
Энам Хейкинзнинг танасидаги доғлари шахсий ҳаётига ҳам омад келтирмади. Одамлардан яширинча яшашга ўрганиб қолган Энам 5 йил аввал бундай яшаб бўлмаслигини англаб, ҳаётини янги саҳифадан бошлашга қарор қилди.
 
Энам коллежда ўқиб юрган вақтида витилигога бағишланган конференцияга ташриф буюради. У ерда эса бир неча моделлик агентликлари унга қизиқиш билдириб, бирга ишлашга таклиф қилишади. Ана шу тариқа, Энам Хейкинз моделлик оламига кирган. Бугунги кунда кўплаб суратга олиш ишларида иштирок этишга улгурган Энам одамларга витилиго ҳақида кўпроқ маълумот бериш ишларида ҳам фаол иштирок этмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Витилиго Теридаги оқ доғлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!