...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зулфиқор Мусоқов Режаметованинг ўлими ҳақида: “Мерседесда бир одамнинг бошини еган аблаҳга минг лаънат”


19:57, 21.07.2018 Шоу-бизнес
 45 546

У кеча, 20 июль куни 25 ёшни қаршилаганди ва шу куни ҳаётни тарк этди. Фарангиз Режаметованинг вафоти кўпчиликни саросимага туширди.

Хабарингиз бор, кеча, 20 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) мудҳиш ЙТҲ оқибатида вафот этди. 25 ёшли Фарангиз Режаметованинг жасади бугун Тошкентдаги Комолон даҳасидаги қабристонга қўйилди.
 
Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) 2016 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган эди. Кўплаб нашрларда унинг актрисалигига алоҳида урғу бериляпти. Йўқ, Фарангиз актрисаликка, машҳурликка ружу қўймаган. У журналист сифатида ўзини кўрсата олди. Иш жойида ва таълим масканида уни оғир-босиқ, ўз фикрига эга қиз, иқтидорли ёш журналистлар бири сифатида хотирлашади.
 
У кеча, 20 июль куни 25 ёшни қаршилаганди ва шу куни ҳаётни тарк этди. Фарангиз Режаметованинг вафоти кўпчиликни саросимага туширди, ларзага келтирди. Шу қаторда режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Зулфиқор Мусоқовни ҳам. У ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида шундай ёзади:
 
“Мусибат ва алам. Бир нечта фильмларда суратга тушган актриса Фотима Режаметовани ёшгина қизи Фарангиз (у “Ойижон” фильмида эсда қолди) автомашина ғилдираклари тагида ҳалок бўлди... Ота ва онасига сабр тилайман, бандалик... Алам? Ҳа, алам ва ғазаб. Ўша Мерседесда тезликни ошириб юрган ва бир одамни бошини еган аблаҳга минг лаънат.
 
Бунақа жиноятчиларни аяб битта одамни машинасида ўлдиргани учун атиги 7 йил, иккита ва ундан ортиқ одам ўлса атиги 10 йил қамоқ жазосини ўйлаб топган қонунчиларга уят. Ўлганга ва унинг яқинларига уларни жигари нимадан ўлгани барибир: пичоқданми ёки ғилдиракданми. Натижа бутун бошли бир инсон йўқ бўлди. Агар ҳайдовчи одам уриб юборса, 25 йил ҳеч қанақа амнистиясиз қамалишини билса, ўшанда минг маротаба ўйлаб кўради, тезликни оширишни, оғзига спирт ичимликни олишни ҳам ўйлаб кўради...
 
Лекин қонунчилар пиёда юришмайди, улар ёзда кондиционерсиз автобусда ҳам юришмайди, уларни ҳовлисидаги чинорларни ҳам кесишмайди, пенциясини ҳам бир-икки парча қоғоз деб йиллаб меҳнатини кесишмайди...”
 

Теглар:Фарангиз Режаметова Зулфиқор Мусоқов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!