...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юридик коллеждаги воқеада жабрланганларга нисбатан илгари жиноий иш очилганмиди?


17:01, 11.10.2017 Жамият
 5 678

Саидкамрон Саидвоҳидовга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда турли талқиндаги муҳокамаларга сабаб бўлаётган Тошкент юридик коллежидаги “пичоқбозлик” ҳолати юзасида қўшимча маълумотлар берилмоқда.
 
6 октябрь куни Тошкент шаҳридаги коллежда бир нафар шахснинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса юз бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Айрим ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, пичоқлашган ўқувчилар таълим масканининг ички рўйхатида бўлган ва уларнинг айримлари аввалроқ маълум маънода жиноий ишлар иштирокчилари ҳисобланган.
 
Пичоқбозлик оқибатида ҳаётдан кўз юмган Асадбек Парпибоевга нисбатан сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддасига асосан енгил тан жароҳати етказиш аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатилганлиги аниқланди.
 
Жанжалда жабрланган Раҳматилла Ёрқориев эса Жиноят кодексининг 277-моддасига асосан безорилик аломатлари бўйича очилган жиноий ишга алоқадор бўлган. Айни вақтда мазкур иш Чилонзор туман суди томонидан кўрилмоқда.
 
6 октябрь куни курсдошларига оғир тан жароҳати етказган Саидкамрон Саидвоҳидовнинг жиноий ишларга алоқадорлиги аниқланмаган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Саидкамрон Саидвоҳидовга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига асосан жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш айби билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Бироқ воқеанинг учала иштирокчилари: Саидкамрон Саидвалиев, Асадбек Парпибоев ва Раҳматилла Ёрқориевлар ўқув юрти ички рўйхатида турган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Юридик коллеж Тергов жараёни Ўсмирлар жинояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар