Автомобилдан Ўзбекистон фуқаросига тегишли ҳужжатлар топилгани учун у ЙТҲ айбдори деб тахмин қилинмоқда.
Бошқарувда ўзбекистонлик шахс бўлгани тахмин қилинаётган автомобиль реклама устунига бориб урилган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “ДТП ва ЧП Петербург” гуруҳида хабар берилган.
Автомобиль тиклаб бўлмас ҳолатга келгани ва машинанинг ҳайдовчиси воқеа жойидан яширингани айтилмоқда (агар омон чиққан бўлса).
Ўзбекистон фуқароси номига расмийлаштирилган ҳужжатлар автомобиль салонида топилгани ҳайдовчининг ўзбекистонлик эканига гумон бермоқда.
Машина ҳайдовчиси автомобиль ичидан “топилмагани” учун ҳайдовчининг воқеа жойидан яширингани тахмин қилинган.
Бошқа томондан ушбу автомобилни кўрган киши унинг ичидан тирик инсон чиққанига ишонгиси келмаслиги ҳам рост...