...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юқоричирчиқлик 31 ёшли от ўғриси қўлга тушди


09:49, 16.11.2017 Жамият
 2 167

3 бош қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг нархи тахминан 8,0 миллион сўм эканлиги мурожаат эгасининг аризасида қайд этилган.

Юқоричирчиқ туман Ички ишлар бўлимига нафақа ёшидаги, аниқроғи 1951 йилда туғилган Мухтор Қувондиқов (келтирилган исм-ширифлар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилди.
 
Мухтор Қувондиқов ўз аризасида билдиришича, жорий йилнинг 6 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс (ёки шахслар) томонидан унинг 3 бош отлари ўғирлаган. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг нархи тахминан 8,0 миллион сўм эканлиги мурожаат эгасининг аризасида қайд этилган.
 
Маълум бўлишича, отлар 5 ноябрдан 6 ноябрь кунига ўтар кечасида Юқоричирчиқ тумани Арғанчи маҳалласи ҳудудидаги дала майдонида боғланган ҳолда турган бўлган.
 
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 1986 йилда туғилган Олмосбек Жўрабеков содир этганлиги аниқланиб, гумондон тегишли тартибда ҳибсга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ таҳририятимизга юборган маълумотлари орқали хабар берган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Уч бош отлар олиниб, ўз эгасига қайтарилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Юқоричирчиқ Ўғирлик От ўғриси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар