...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда АҚШ доллари энг кўп сотилган ҳудуд аниқланди


09:07, 16.11.2017 Жамият
 10 518

Халқаро пресс-клуб сессиясида валюта айирбошлаш соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
 
Валюта қимматликлари сотилган ҳудуд сифатида Тошкент шаҳрини алоҳида қайд этиш зарур. Ушбу ҳудудда умумий валютанинг учдан бири сотилган.
 
Марказий банк мутахассислари маълумотига кўра, Ўзбекистон миқёсида банкларга сотилаётган валюта қимматликларининг 29 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади.
 
Бу жараён Фарғона вилоятида 11 фоизни, Самарқанд ва Андижон вилоятларида 9 фоизни ташкил этади.
 
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотилаётган хорижий валютанинг 98 фоизи АҚШ долларига тўғри келган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Валюта айирбошлаш Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар