Автомобил ўғриси бегона эмас, жабрланувчининг қариндоши бўлиб чиқди.
Маълум бўлишича, 9 июл куни соат 02:31да Чилонзор тумани 24 даҳа, 55 кўп қаватли уйда яшовчи Иззат.Т.га тегишли “Волга 31029” русумли автомобил шу уй олдидан ўғирлаб кетилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноят фош этилди. Автомобил ўғриси бегона эмас, жабрланувчининг қариндоши бўлиб чиқди.
1977 йилда туғилган, муқаддам судланган, шу уйда яшовчи Рустам.Ю машинанинг очиқ ва қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, машинада қолдирилган калит ёрдамида ўт олдириб, воқеа жойидан яширинган.
Ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган Рустам.Ю га нисбатан ҳозирда жиноят иши қўзғатилган.