...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободдаги автоҳалокатда 20 ёшли қиз ҳалок бўлди


11:40, 17.11.2017 Жамият
 10 028

Spark ҳайдовчиси катта тезликда бошқарувни йўқотиб, “Қорақамиш” каналига тушиб кетган...

16 ноябрь куни, соат тахминан 18:30 да пойтахтнинг Юнусобод туманидаги 7-мавзеда, аниқроғи “Зенит” заводи ҳудудидан унча узоқда бўлмаган “Қорақамиш” сув каналига Spark автомашинаси тушиб кетди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳининг саҳифаларида эълон қилинган.
 
Ижтимоий тармоқ саҳифаларида маълумот берилишича, Spark ҳайдовчиси катта тезликда кетаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва ҳаракат йўналиши кескин ўзгариши туфайли каналга тушиб кетган.
 
Воқеа содир бўлганидан бироз ўтиб ҳайдовчи яқин орадаги шифохонага етказилган ва дастлабки тиббий хулосаларга кўра ЙТҲ натижасида ҳайдовчининг боши чайқалган дея ташхис қўйилган.
 
Бундан ташқари, ҳайдовчининг танасида қатор ёпиқ жароҳатлар ҳам бўлгани қайд этилган. Ҳозирда ҳайдовчининг соғлигини тиклаш учун керакли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
 
Таъкидлаш керакки, автомобиль салонида 1997 йилда туғилган қиз ҳам бўлган. Афсуски, қизнинг ҳаётини сақлаш учун қилинган барча ишлар самарасиз кетди. Олинган кучли жароҳатлар натижасида у шифохонага етмай жон таслим қилган.
 
Хабарда айтилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур ЙТҲ юзасидан дастлабки суриштирув-тергов ишлари бошлаб юборилган.
 
Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда эҳтиёт бўлайлик, зеро барчамизни уйимизда оиламиз кутиб турибди! 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:ЙТҲ Spark Юнусобод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар