...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусобод ҳокими қанча пора билан қўлга тушгани маълум бўлди


12:27, 11.09.2018 Жамият
 28 221

Бахтиёр Абдусаматов иш кабинетида ушланди.

Аввалроқ, Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов иш кабинетида пора олаётганда ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ишончли манбаларнинг айтишига кўра, ҳоким Бахтиёр Абдусаматов 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.
 
Махсус тадбир Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан ўтказилган. Юнусобод тумани ҳокими ушбу пуллар эвазига инвесторга ер майдони тақдим этишни ваъда қилгани таъкидланяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Юнусобод тумани Бахтиёр Абдусаматов коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар