Криста Пиккат Ўзбекистондаги ЮНEСКО ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти давомида кўрсатилган ҳар томонлама кўмак учун ташаккур билдирди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЮНEСКО ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
ЮНEСКО ваколатхонаси раҳбарига самарали фаолияти ҳамда Ўзбекистон ва ЮНEСКО ўртасидаги ҳамкорликнинг янада ривожланишига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид амалий масалалар ечимига қаратилган қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишдаги иштироки учун миннатдорлик изҳор этилди.