...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Усмонова: "Мен сен билан қироличаман"


14:31, 19.12.2015 Шоу-бизнес
 8 646

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова навбатдаги мусиқий альбомини тақдим этиш арафасида турибди.

Бир неча йилдирки Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова янги йил арафасида янги мусиқий альбомининг тақдимот маросимини ўтказиши анъанага айланиб қолди.

Куни кеча 52 ёшни қаршилаган ҳофиза жорий йил ҳам бу анъанани давом эттириш истагида. Усмонованинг “Мен сен билан қироличаман” номли навбатдаги мусиқий альбоми тақдимот маросими жорий йилнинг 22 декабрь куни  Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида бўлиб ўтади. Айни дамда тақдимот маросимини ўтказиш учун катта тайёргарлик ишлари кетмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, хонанда октябрь ойида "Hayat bana ack borcun var" номли турк тилидаги мусиқий альбомини тақдим этган эди. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!