2016 йилда Сурияда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиб, музокаралар даври бошланади.
Ҳужжатга асосан, БМТ расмий Дамашқ ва мухолифат ўртасида музокараларни ташкиллаштиришни ўз зиммасига олиши белгилаб қўйилди. Музокаралар жараёнининг бошланиши 2016 йилнинг январига мўлжалланган.
“Суриядаги қотилликларга чек қўйишнинг вақти келгани қабул қилинган ҳужжатда можаронинг барча томонлари учун аниқ-равшван ёзиб қўйилган”, – дейди АҚШ давлат котиби Жон Керри.
Шу билан бирга, ҳужжат лойиҳасида мамлакатнинг амалдаги Президенти Башар Асад ҳақида ҳеч нарса дейилган эмас. Эслатиб ўтамиз, Вашингтон унинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Аввалроқ, АҚШ Президенти Барак Обама йиллик матбуот анжуманида шуни таъкидлаб ўтдики, Президент Асад ўз фуқаролари кўз ўнгида ўз ҳокимиятининг қонунийлигини йўқотиб бўлди. Хунрезликларни тўхтатиш учун у давлат раҳбари лавозимини тарк этиши керак.