...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Орипова: “Отажоним билан Президент сайлови ҳақида кўп суҳбатлашганмиз”


14:55, 04.12.2016 Жамият
 13 895

Аминманки, менинг қароримни отамнинг руҳлари ҳам қўллайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қизғин руҳда бўлиб ўтмоқда. Буни сайлов участкаларига ташриф буюраётган фуқароларнинг кайфиятидан ҳам пайқаш мумкин. Мамлакат келажакги учун ўта муҳим бўлган кунда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг оила аъзолари ҳам иштирок этди. Хусусан, шоирнинг қизи, журналист Юлдуз Орипова ҳам сайловларда иштирок этди.

“Бугун мен ҳам Президент сайловига бориб,  ўз номзодимга овоз бердим. Падари бузрукворим оламдан ўтишларидан аввал, улар билан президент сайлови ҳақида кўп бор суҳбатлашганмиз.
 
Отажоним, албатта, мен бугун овоз берган номзодга ҳар доим ишонганлар.
 
Отамнинг вафот этганларига ҳам 1 ой тўлаяпти. 5 ноябрь куни вафот этган отажоним аслида АҚШдан 20 декабрь куни қайтишлари керак эди. Ўшанда отажоним телефон орқали “Қизим, мен 4 декабрь – президент сайлови кунигача бораман, мен ҳам сайловда иштирок этишим керак”, дегандилар.
 
Афсус, отажонимга шу кунларга етиш насиб қилмади. Кутилмаган ва шафқатсиз ўлим уларни орамиздан олиб кетди.
 
Аминманки,  мен овоз берган номзод Ўзбекистонни равнақи, келажаги учун бор кучини,  ҳатто, жонини ҳам беришга тайёр, мард,  ўз сўзининг устида турадиган инсондир.
 
Биламанки,  отажонимнинг руҳлари бу қароримни қўллаб-қувватлайди”.
Умида Якубова

Теглар:Юлдуз Орипова Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар