...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЙТҲ оқибатида Spark ва Nexia йўл четидаги ариққа тушиб кетди


17:19, 19.02.2016 Жамият
 3 582

ЙТҲ икки машина ҳам йўл четидаги ариққа бориб тушган.

Ижтимоий тармоқлардаги Водители Ташкента гуруҳи аъзоларининг хабар беришларича, бугун, 19 февраль куни Тошкент шаҳрининг  Юсуф Воҳидов кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Nexia ҳамда Spark иштирокидаги ЙТҲ сабаблари маълум эмас. Маҳалла ичида жойлашган кичик чорраҳанинг икки томонидан келаётган Nexia ва Spark автомобили ҳайдовчилари бир-бирига йўл бермаган. Натижада икки машина ҳам йўл четидаги ариққа бориб тушган. Машиналарга жиддий зарар етгани кўриниб турибди. Маълумотларга қараганда жароҳатланганлар йўқ.
 
Тармоққа ўз изоҳларини қолдираётган кўпчилик ҳайдовчилар бу йўлда светофор йўқлиги ва доимий равишда ЙТҲларга сабаб бўлувчи ноқулайликлар чиқиб туриши ҳақида гапиришяпти.

Теглар:ЙТҲ Водители Ташкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар