...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сизнингча, суратдаги нима? Илонми?


17:05, 19.02.2016 Олам
 4 597

Бу жонзот аслида илондан ҳам, унинг боласидан ҳам бир неча ўн маротаба кичкина.

Бир қарашда хавфли ва заҳарли илоннинг боласини эслатувчи бу жонзот аслида илондан ҳам, унинг боласидан ҳам бир неча ўн маротаба кичкина. Илон кўринишидаги бу қурт Шароб Бражники номли капалакнинг личинкаси. Фандаги номи Deilephila elpenor бўлган бу қурт Япония, Украина, Европа мамлакатларида учрайди. Ушбу ҳашаротлар узум билан озиқланади. Уларнинг номи балки ана шу аснода пайдо бўлгандир.

Агар қурт соғлом бўлса, у умри давомида икки марта тухум қўяди. Уларнинг биринчиси июнь ойида, иккинчиси эса август ойида пайдо бўлади. Шундан сўнг, личинкалар аста секинлик билан узум сўриларига ёпишиб олади ва шу ерда капалакка айлангунига қадар қолади. Май ойининг ўрталарида капалаклар пайдо бўла бошлайди. Бу капалаклар қанотининг кенглиги 50-70 миллиметрни ташкил этади.
Умида Якубова

Теглар:Илон қурт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!