...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар: Кеча кечқурун Ер яқинидан жуда хавфли астероид учиб ўтди.


16:51, 19.02.2016 Олам
 4 345

Астероид Ердан 14 миллион километр масофада учиб ўтган

Астрономлар Ер яқинидан жуда хавфли астероид ўтаётганини аниқладилар.  Катталиги улкан осмонўпар бинога тенг бўлган 1999 VF22 номли    астероид сайёрамиздан 14 миллион километр масофада учиб ўтган.  Бу ҳақда Халқаро астрономик иттифоқнинг майда сайёралар маркази маълумотларига асосланиб "РИА новости" хабар берди.

Мазкур астероид энг хавфли космик жисмлар рўйхатига киритилган бўлиб,  унинг учиб ўтган масофаси Ер ва Ой ўртасидаги масофадан 37 марта каттароқ ҳисобланади. 

Бу астероид  1999 йил Catalina Sky Survey олимлари томонидан осмонни кузатаётган пайтда аниқланган,  уларнинг ҳисоблашларига кўра,  астероиднинг диаметри 140 метрдан 450 метргача бўлиши мумкин.  Астероид қоғозлар ва машиналар учун скрепкани яратган кашфиётчи Альберт Жервис шарафига номланган.

Бу космик жисмнинг  яқин юз йилда Ерга тушишининг эҳтимоли жуда кам ва бу мингдан бир фоиз эҳтимолликни ташкил этади.  Бу билан унинг тушиш хавфи астреоид хавфлилигининг  Турин шкаласи бўйича энг паст хавф даражасига тўғри келади.

Маълумот ўрнида, Catalina Sky Survey комета ва астероидларни ҳамда сайёрамизга яқин бўлган жисмларни текширувчи лойиҳа  ҳисобланади.  Унинг асосий вазифаси Ер учун хавфли космик жисмларни кузaтиб боришдир.

Руслан Сулаймонов

Теглар:Астероид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!