...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўта хавфли” туркумга кирувчи астероид 16 декабрь куни Ер шарига яқин келади


12:01, 30.11.2017 Олам
 3 981

3200 Phaethon номли астероиднинг диаметри 5 километрни ташкил қилиб, “ўта хавфли” турга мансуб.

NASA жорий йилнинг 16 декабрь куни баҳайбат астероид Ер шари ёнидан ўтишини тасдиқлади, дея хабар бермоқда  “ftimes.ru сайти.
 
3200 Phaethon номли астероиднинг диаметри 5 км.ни ташкил қилиб, “ўта хавфли” турга мансуб.
 
Астероид тахминан Ердан10 миллион км узоқликдан учиб ўтади. Бу сайёрамиз ва Ой ўртасидаги масофадан 27 марта кўп дегани.
 
1974 йил 16 декабрь куни бу самовий жисм Ердан 8 млн. км. узоқликда учиб ўтган.
 
Астероид юнон мифологиясидаги қуёш худоси Гелиоснинг ўғли Фаэтонга бағишлаб номланган. Чунки Фаэтон қуёшга энг яқин келган зот дея, таърифланади.
 
Ривоятда айтилишича, яримхудо бўлган Фаэтон Қуёшни тутиб турган Гелиоснинг ўғли эканлигини исботлаш учун отасининг аравасини олиб, қуёшга қараб учади, оқибатда у қуёшга яқин борганда арава уни бошқа ерга судраб кетади. Бунинг натижасида катта тўс-тўполон бошланиб, дунёнинг ярми ёниб кетади. Шунингдек, Африкадаги чўллар, шу ҳодиса ҳосиласи деб таъкидланади, ривоятларда.
 
NASAнинг тасдиғи Кенигсбергда жойлашган  Иммануил Кант номидаги Болтиқ федерал университети Фаэтоннинг йўлини кузатиш давомида олган видеоролигини нашр қилганидан бир кун ўтиб эълон қилинди.  
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Ер шари Астероид 3200 Phaethon 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!