...
МЕНЮ
ONLINE TV

11 июлда Ерга хавфли астероид яқинлашади


15:32, 07.07.2017 Олам
 16 958

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, космик жисмнинг ўлчами 260 метрга тенг.

Жорий йилнинг 11 июль куни Ерга хавфли астероид яқинлашиши кутилмоқда. 2017 МС4 астероиди 23 июнь куни кашф қилинган эди.
 
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, космик жисмнинг ўлчами 260 метрга тенг. Астероид хавфли турга киритилган.
 
Астероиднинг Ерга максимал яқинлиги Ойгача бўлган масофанинг камида 20 баравар ортганига тенг, деб айтилмоқда.
 
Ураль федерал университетининг Астрономия, геодезия ва атроф-муҳит мониторинги кафедраси мутахассисларининг сўзларига кўра, космик жисм тезлиги соатига 74 минг 700 км.ни ташкил этади.
 
Шу кунларда NASA астероиддан ҳимоя қилувчи янги DART технологиясини синовдан ўтказишини маълум қилди. У Ерга учиб келадиган астероидларни кинетик зарба ёрдамида бошқа тарафга буриб юборишга мўлжалланган.
Сумбула

Теглар:NASA астероид Ер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!