1 июнь куни сайёрамизнинг ёнгинасидан улкан астероид учиши кутилмоқда.
Ер сайёрасидан максимал яқин масофада коинотлик “келгинди” Ўзбекистон вақти билан тушдан кейин учиб ўтади (тахминан соат 15 ва 17 лар атрофида). Астероиддан сайёрамиз сиртигача бўлган масофа ўша пайтда 3 миллион километрни ташкил этади. Астрономларнинг маълумотига кўра, коинот учун бу масофа жудаям кичик. Олимларнинг ҳисобига кўра, коинот “дайди”сининг диаметри бир километргача етади. Бошқа манбалар бўйича эса 900 метр. Ер учун тайинли таҳдид солмайди. Бироқ йўналиш ўта яқинлигини инобатга олиб, объект “хавфли” деб белгиланди.
Дунё астрономлари ушбу астероид ҳақида аллақачон хабардор. У ҳатто “Космик қоя” номини ҳам олган. Ер ёнидан учиб ўтиш чоғида унинг тезлиги соатига 83 минг километрдан ортиқ бўлади. Бундай улкан осмон унсурлари махсус ускуналар ёрдамида ўз вақтида аниқланади. Кичикроқ ҳажмдаги астероидалр эса Ерга истаган пайтда “ҳужум” қилиши мумкин.