...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автомобилларнинг нархи ошиши 100 ва 85 фоиз тўлов қилганларга ҳам таъсир этадими?


14:38, 01.06.2017 Жамият
 8 890

Биз ушбу саволларга аниқлик киритиш мақсадида GM Uzbekistan АЖ билан боғландик.

Аввалроқ, GM Uzbekistan АЖ Бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Рустам Ражабовнинг имзоси билан тасдиқланган янги нархлар ҳақида хабар берган эдик. Ушбу нархлар долларнинг сўмга нисбатан эквивалентига қараб белгиланган.
 
Шунингдек, автомашиналарнинг нархи моделлар турларига қараб оширилган ва нархларнинг оширилиши аввал пул тўлаб қўйганларга таъсир қилмаслиги ҳақида ҳам маълум қилган эдик.
 
Биз ушбу саволларга аниқлик киритиш мақсадида GM Uzbekistan АЖ билан боғландик. У ердан маълум қилишларича, 2017 йил 29 майга қадар тузилган шартномалар бўйича амалга оширилган тўловлар (85 ва 100 фоизлик) учун янги нархлар ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.
 
GM Uzbekistan АЖ томонидан автомобиллар қолдиқлари инвентаризация қилиниши муносабати билан жорий йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни бериш вақтинчалик тўхтатилгани сабабли ҳам шундай қарорга келинган. Лекин 1 июндан кейин мазкур янги нархлар бўйича тўловлар амалга оширилади.
 
Шунингдек, хабар беришларича, янги нархлар ҳар ҳафта АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ўзгаришига қараб янгиланаверади. Яъни доллар ошса, машина нархи ҳам ошади.
Бобур Жалолов

Теглар:GM Uzbekistan Доллар нархлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар