Уларга бир нечта қоидабузарликлар бўйича айблов эълон қилинган.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, Чилонзор тумани 18-даҳа 16-уйда яшовчи фуқаролар уйлари олдидаги йўлда ҳар куни кечаси “тунги капалак”лар тўпланиб, шовқин-сурон қилаётганидан шикоят қилган ва ёрдам беришни сўраган.
ИИББ ходимлари мазкур ҳолатдан хабар топгач, Йўл патрул хизмати ва 5-Шаҳар милиция бўлими ходимлари керакли чораларни кўрган.
29 ноябрь кунидан бошлаб ИИББ ходимлари кўрсатилган ҳудудда кун-у тун патрул хизматини жорий қилган. Тунги осойишталикни бузувчилар кўп ҳолларда автомобилда бўлишини ҳисобга олиб патрул нарядига ЙҲХБ ходимлари ҳам бириктирилган. Натижада 29 ноябрь куни тўрт нафар, 30 ноябрь куни икки нафар қиз ушланган.
Уларга қуйидаги айбловлар қўйиляпти:
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддаси – Фоҳишалик билан шуғулланиш энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик – энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Шу тариқа мамлакат қонунчилигидан келиб чиқиб, уларга белгиланадиган жазо фақатгина бўйсунмаганлик учун маъмурий ҳибс қўлланади.
Таъкидланишича, қизлар яширинган автомобиллар ҳайдовчиларида керакли ҳужжатлар – суғурта полиси, автомобиль эгасининг ишончномаси бўлмаган. Қатор қоидабузарликларнинг аниқлангани уларга қўшимча жазо белгилашга сабаб бўлади.
Мазкур муаммо билан шуғулланаётган ИИББ ходимлари кўпгина машиналар ЙҲХБ ходими талабига бўйсунмасдан тўхтамай ўтиб кетаётганини таъкидлаган. Бўйсунмас машиналар давлат рақамлари қайд этиб олиняпти. Кейин тезлик билан уларнинг қаердалиги аниқланиб уларга ҳам МЖТКнинг 194-моддаси бўйича рўйхатга олинган.
Кўп ҳолларда автомобиллар рақамига кўра топилганда. У ерда фоҳишахона аниқланган ва Жиноят кодексининг 131-моддаси – Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан жиноий иш қўзғатилган. Мазкур моддага кўра, жиноятчи энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Суннатилла Абдуллаев