
Nexia ва Tico русумли автомобиллар тўқнашиб кетган.
Маълумотга кўра, Шеробод туманидан ўтувчи М-39 йўлининг 1394-километрида Nexia ва Tico русумли автомобиллар тўқнашиб кетган.
Nexia бошқарувидаги Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи фуқаро Усмон (исмлар ўзгартирилган) қарама қарши йўналишга чиқиб кетиб, Учёғоч маҳалласида яшовчи Қаҳҳор бошқарувидаги Tico билан тўқнашув содир этган.
Натижада Tico автомашинаси йўловчилари, Зарабоғ маҳалласида яшаган Азим ва Пошхурт маҳалласида яшаган Ботир олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этганлар.