Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 3 нафар шахс тан жароҳати олган, ҳеч ким қурбон бўлмаган.
Йўл-транспорт ҳодисалари бўйича 10 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 3 нафар шахс тан жароҳати олган, ҳеч ким қурбон бўлмаган.
Қоидабузарликларни аниқлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича 10 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2170 та қоидабузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 805 таси қўпол турдаги қоидабузарлик, 26 таси транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 10 май куни жами 1163 та қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, шундан 724 таси светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланиш ва 439 таси белгиланган тезликни ошириш қоидабузарликларини ташкил этди.